"Реал Мадрид" бу борада етакчи

"Реал Мадрид" кетма-кет 36-ўйинда Ла Лигада мағлубиятга учрамади.

Карло Анчелотти шогирдлари Ла Лиганинг 4-турида “Бетис”ни мағлуб этишди – 2:0.

Мадрид клубининг сўнгги мағлубияти 2023 йилнинг 24 сентябрига тўғри келади. Ўшанда улар "Атлетико Мадрид"дан мағлуб бўлган эди (1:3). Ўшандан бери "Реал Мадрид" 26 ғалаба ва 10 дурангга эришган.

"Қаймоқранглилар"нинг аввалги рекорди 30 та ўйиндан иборат бўлиб, бу 1988 йилнинг майидан 1989 йилнинг апрелигача бўлган даврни ўз ичига олади.

Испаниянинг амалдаги чемпионлари энди навбатдаги беллашувни 15 сентябр куни Ла Лига доирасида  “Реал Соседад”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!