Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Реал Мадрид" дарвозабони жароҳат олди

Улуғбек Хошимов
Изоҳлар: 0

Дастлабки тиббий кўрик хулосалари Луниннинг бир ҳафтага сафдан чиққан бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Мадриднинг "Реал" клуби посбони Андрей Лунин жароҳат олгани маълум бўлди. 

Украиналик дарвозабон жамоа машғулотлари вақтида жароҳат олди. Шу сабабдан ҳам посбон "Леванте" билан бўладиган ўйин учун "қироллик клуби" қайдномасига киритилмаган. Дастлабки тиббий кўрик хулосалари Луниннинг бир ҳафтага сафдан чиққан бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Аммо "қаймоқранглилар" Луниннинг "Монако"га қарши  Европа Чемпионлар лигасидаги ўйинига тикланишини кутмоқда.

Маълумот учун, Лунини сўнгги бор 14 январь кунги "Альбасете"га қарши учрашувда майдонга тушган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ