"Реал Мадрид" кечаги ғалабадан сўнг янги рекорд ўрнатди

"Реал Мадрид" УЕФА Чемпионлар Лигасида "Марсель"га қарши ўтказилган барча 5 та ўйинда ғалаба қозонди.

Сешанба куни Хаби Алонсо жамоаси биринчи турда "олимпиячилар"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Чемпионлар Лигаси ёки Чемпионлар Кубогида бир рақибга қарши ўтказилган бешта ўйиннинг барчасида ғалаба қозониш Мадрид жамоаси учун юз фоизлик натижа билан янги рекорд ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!