"Реал Мадрид" Кроссга ўринбосар топди

  • 11 октября, 17:17
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби "Кристал Пэлас"нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Адам Уортонга қизиқиш билдиpмоқда. Испан гранди уни Тони Кроссга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, англиялик футболчи Хаби Алонсо жамоаси учун зарур бўлган сифатларга эга. Аммо Уортоннинг "Реал"га ўтишига унинг нархи тўсиқ бўлиши мумкин, чунки "бургутлар" футболчини 80 млн евродан камга сотишни режалаштирмаяпти.

Та’кидланишича, "қаймоқранглилар" Адамни харид қилиш учун 80–90 млн еврога баҳоланаётган ҳужумчи Родригони трансферга қўйиши тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Уортон барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 45 млн еврони ташкил этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию