"Реал Мадрид" қишда суперюлдузидан айрилиши мумкин
"Реал Мадрид" юлдузи Винисиус Жуниор январь ойидаги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар бермоқда.
Инсайдер маълумотига кўра, Вини "қаймоқранглилар" билан янги меҳнат шартномасини келиша олмаяпти. Футболчи фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин, унинг хизматларига "Челси" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, бразилияликни Саудия Арабистони чемпионати клублари ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумот учун, 25 ёшли вингернинг "Реал" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига этади. Transfermarkt порталида Винисиуснинг нархи 150 миллион еврони ташкил қилади.



Фикрлар