“Реал” Мадридда “Валенсия”га 47 маротаба гол урди
Баскетбол бўйича Европа лигаси чемпионатида 13-тур баҳслари ўтказилмоқда.
Унда Испаниянинг “Реал Мадрид” ва “Валенсия” жамоалари ўзаро куч синашди. Мадрид шаҳрида ўтган ушбу ўйинда “Реал” азалий рақиби устидан қийинчилик билан 47:44 ҳисобида ғалаба қозонди.
Туркияда “Фенербахче” Сербиянинг “Црвена Звезда” клубини 82:56 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Жальгирис” (Литва) ва “Бамберг” (Германия) жамоалари ўртасидаги учрашув 88:84 ҳисобида якунланди. Грециянинг “Панатинаикос” жамоаси ўз майдонида Исроилнинг “Маккаби FOX” клубидан 85:70 ҳисобида устун келди.
Чемпионатда бугун “БК Химки” (Россия) – “Анадолу Эфес” (Туркия) “Олимпиакос” (Греция) – “ЦСКА” (Россия), “ЕА7 Милан” (Италия) – “Баскония” (Испания), “Барселона” (Испания) – “Уникаха” (Испания) жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Фикрлар