"Реал Мадрид"нинг "Леванте"га қарши баҳс учун қайдномаси маълум
Ла Лиганинг 6-турида "Реал Мадрид" ва "Леванте" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Қироллик клуби бош мураббийи Хаби Алонсо мазкур ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Ўтган турда дисквалификация туфайли майдонга туша олмаган Дин Ҳаусен бу сафар қайдномага киритилди.

Маълумот учун, беллашув 24-сентябрь куни соат 00:30' да старт олади.

Фикрлар