“Реал Мадрид”нинг совринсиз даври давом этмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал Мадрид” 13 ой давомида бирорта совринни қўлга кирита олмади. Шу вақт мобайнида клуб 6 та турнирда мағлубиятга учради.

Кеча Мадрид жамоаси Испания Суперкубоги финалда “Барселона”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Реал”нинг охирги ғалабаси 2024 йил декабрда бўлиб, улар ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида Мексиканинг “Пачука” клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

2025 йилда “қаймоқранглилар” каталонияликларга Суперкубок ва Испания Кубоги финалларида ютқазди ҳамда Ла Лигада мавсумни иккинчи ўринда якунлади. Чемпионлар лигасида жамоа чорак финалда “Арсенал”га мағлуб бўлди, шунингдек, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ПСЖ Алонсо шогирдларини тор-мор этди.

Маълумот учун, “қироллик клуби” энг кўп соврин қўлга киритган жамоалардан бири бўлиб, Чемпионлар лигаси бош совринини 15 марта ютган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!