«Реал» «Манчестер Сити»нинг уч юлдузини олиб кетмоқчи
«Манчестер Сити» молиявий қоидаларни бузишда айбланмоқда. Манбага кўра, клубга жами 114 та қоидабузарлик бўйича даъво қўйилган. Агар айблар исботланса, жамоага жиддий жазолар қўлланилиши, ҳатто Англия премьер-лигасидан чиқариб юборилиши ҳам мумкин.
Хабар қилинишича, Европанинг етакчи клубларидан бири бўлган «Реал» Лондон клуби атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Мадрид жамоаси «Манчестер Сити» таркибидаги бир нечта футболчиларга жиддий қизиқиш билдирган.
Манбаларга кўра, «Реал»нинг эътибор марказида уч нафар футболчи бор: Эрлинг Холанд, Райан Шерки ва Йошко Гвардиол. Агар «Сити»га нисбатан қаттиқ санкциялар қўлланилса, мадридликлар ушбу футболчиларни қўлга киритиш имконияти пайдо бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, можароларга қарамасдан, «Манчестер Сити» мавсумни муваффақиятли бошлади. «Шахарликлар» Англия премьер-лигасида илк беш учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, Энцо Мареска бошқарувида турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар