
"Реал" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб тарихий натижа қайд этди
"Реал" Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг биринчи ўйинида "Манчестер Сити"ни меҳмонда 3:2 ҳисобида мағлуб этди. УЕФА расмий сайти маълумотларига кўра, бу ғалаба Мадрид клубининг қитъанинг энг нуфузли клуб турниридаги 300-ғалабаси бўлди.
Иккинчи ўринда "Бавария" жойлашган бўлиб, унинг ҳисобида 241 та ғалаба бор. Кучли учликни эса 209 та ғалаба билан "Барселона" якунлаб турибди.
"Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги жавоб ўйини 19-феврал, чоршанба куни "Сантяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, "Реал" ўз тарихида Европа чемпионлар кубогини 15 марта қўлга киритган.
Фикрлар