“Реал” машҳур дарвозабондан воз кечди

  • 17 мая, 2024, 10:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти ўтган йили  жамоанинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанидан кейин “Челси”дан Кепа Аррисабалагани ижарага олган эди.

Tecno

Испаниялик дарвозабон мавсум давомида ички рақобатда Андрей Луниндан устунлигини кўрсата олмади.

Мадрид клуби мутасаддилари 29 ёшли голкипер келажаги бўйича бир қарорга келди. Мадридликлар уни тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқидан фойдаланмайди.

Энди Кепа Аррисабалага мавсум якунланиши билан “Челси”га қайтади. “Аристократлар” ҳам унга асосий таркибдан жой бермайди ва қишда сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию