“Реал” машҳур ҳимоячини клубда олиб қолди
Германия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер “Реал” билан янги меҳнат шартномасини имзолади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Футболчининг янги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлиб, унинг имзолангани ҳақида Мадрид клубидаги президентлик сайловларидан кейин расман эълон қилинади. Бу маълумотни журналист Флориан Плеттенберг ҳам тасдиқламоқда.
Рюдигер 2022 йил ёзидан буён “Реал” сафида тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 26 та ўйинда қатнашиб, бир марта гол ҳам урди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 9 миллион еврони ташкил этади.
Мадридга келгунга қадар Рюдигер “Челси”, “Рома” ва “Штутгарт” клубларида ўйнаган.

Фикрлар