“Реал” Мбаппега 10-рақамни беради

“Реал” раҳбарияти Килиан Мбаппега айни пайтда Лука Модричга тегишли бўлган 10-рақамни таклиф қилди, деб хабар тарақатди Sports Zone нашри.

Аввалроқ, “Қироллик клуби” мутасаддилари музокараларда Килиан Мбаппе агентларини ҳамкорлик бўйича розилигини олгани ҳақида маълум қилинган эди.

Шунга қарамай, Килиан Мбаппе ПСЖнинг муносабатини кутяпти ва шундан кейин Мадридга ўтиш масаласини тасдиқламоқчи.

Бир неча мавсумдан бери 10-рақамга эгалик қилиб келаётган хорватиялик плеймейкер Лука Модрич мавсум охирида “Реал”ни тарк этмоқчи. 38 ёшли футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши кутиляпти.

Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади. ПСЖ хўжайинлари уни ҳамон олиб қолишга ҳаракат қилмоқда.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!