
“Реал” Модричнинг келажагини ҳал қилди
“Реал”нинг айни пайтдаги энг ёши катта футболчиси Лука Модрич клуб билан якунланаётган шартномасини яна бир йилга узайтириш имкониятига эга бўлди.
Таниқли журналист Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, томонлар янги битим имзолашга яқин турибди.
“Қироллик клуби” Лука Модрич ёши ўтиб қолганига қарамай, жамоага ёрдам бера олади, деган хулосага келди. Хорватиялик плеймейкернинг ўзи келаси йили бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни режалаштирмоқда ва мундиалга қадар юқори спорт формасини ушлаб туриш учун “Реал”да қолишни маъқул кўряпти.
Шу йил кузда 40 ёшга тўладиган Модрич “Реал”да 2012 йилдан бери ўйнаб келади. Жорий мавсумда Лука 54 та беллашувда майдонга тушиб, тўртта гол ва саккизта ассист қайд этди.
Фикрлар