"Реал" Моуриньо қарорига кўра ҳужумчини қўйиб юборишдан бош тортди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадрид клуби раҳбарияти бош мураббийнинг фикрини қўллаб-қувватлади ва бразилиялик ёш футболчини жамоада қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

20 ёшли ҳужумчига "Рома", "Милан" ва "Астон Вилла" клублари жиддий қизиқиш билдирган эди. Ушбу жамоалар Эндрикни ижарага олиш имкониятини кўриб чиққан, аммо "Реал" Мадрид бу таклифни рад этган.

Жорий мавсумда Эндрик "Реал" таркибида икки марта майдонга тушди ва бир гол ҳамда бир голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!