"Реал" мухлислари учун хушхабар!

BEPUL PROPAN

"Реал Мадрид" чап қанот ҳимоячиси Дани Карвахал яккалик машғулотларини ўтказишни  бошлади. Футболчининг ўзи жарохатидан тикланиш жараёнига тўхталиб ўтди. 

"Ҳозир майдонда ўзимни яхши ҳис қиляпман ва бу машғулотлар мени янада тезроқ тикланишимга туртки бўлади,  деб ўйлайман", - деди испаниялик футболчи. 

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳимоячи 5 октябр куни "Вильярреал"га қарши ўйинда оғир жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этган эди. Операциядан сўнг унинг мавсумнинг қолган қисмида майдонга тушмаслиги маълум бўлган. Бунгача ҳимоячи "қаймоқранглилар" сафида 8 та ўйин ўтказиб, 1 маротаба гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!