“Реал” МЮ қизиқаётган футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл Юнайтед" сардори Бруно Гимарайншни тахминан 80 млн еврога сотиб олиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Манбага кўра, 28 ёшли футболчининг "қизил иблислар" сафига ўтишига Мадриднинг "Реал" клуби тўсқинлик қилиши мумкин. "Қаймоқранглилар" келаси ёзда Эдуардо Камавинга жамоани тарк этиши мумкинлиги фонида Гимарайншни диққат билан кузатмоқда. Таъкидланишича, "Реал" бразилиялик футболчи номзодини 2022 йилда кўриб чиққан.

Жорий мавсумда Гимарайнш барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 75 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!