Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Реал"нинг қишки трансферларга режаси маълум бўлди

"Реал" қишда футболчи оладими?

Мадриднинг «Реал» клуби келаётган қишки трансфер ойнасида яримҳимоя чизиғини кучайтириш режасидан воз кечди. Жамоа раҳбарияти ҳозирги таркиб етарли, янги яримҳимоячи сотиб олишга ҳожат йўқ, деган хулосага келгани хабар қилинмоқда.

Журналист Хосе Феликс Диас маълумотича, Бернарду Силва ва Арда Гюлернинг «Барселона»га қарши ўйинидан кейин бу қарор янада қатъийлашган. Клуб ичида ярим ҳимояда рақобат юқори экани ва барча зарур позициялар тўлиқ ёпилгани таъкидланмоқда.

Шунингдек, аввалроқ «Реал» етакчи футболчилардан бири Жуд Беллингем билан шартномани узайтиришни режалаштираётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ