“Реал” норози юлдузни чақиряпти

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала клуб раҳбарияти унинг янги шартномаси шартларини қайта кўриб чиқишга қарор қилганидан кейин Туринни тарк этишини маълум қилди.

Аслида томонлар узоқ давом этган музокараларда маош масаласида бир тўхтамга кела олмаётган эди.  

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, “Реал” аргентиналик тўпурар атрофидаги вазиятни синчиклаб кузатмоқда ва уни олиш йўлларини қидира бошлади.

Дибаланинг ҳозирги битими мавсум охирида якунланади. Шу боис, “Қироллик клуби”жа юқори савияли ҳужумчини эркин агент сифатида бепул олиш имкони бор.

Шунга қарамай, бу трансфер осон бўлмайди. Дибалага бошқа таклифлар ҳам етарли. У чорловлар орасида энг мақбулини танлашини айтмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!