"Реал" Олисе бўйича расмий баёнот берди
Мадриднинг "Реал" клуби франциялик футболчи Майкл Олисе трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Аввалроқ ОАВда "қаймоқранглилар" Олисени ўз сафига қўшиб олишни истаётгани ва бу трансфер учун 150-220 миллион евро атрофида маблағ сарфлашга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ "Реал" расмий баёнот билан чиқиб, ушбу маълумотларни рад этди.
"Матбуотда клубимиз Олисени ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу муносабат билан маълум қиламизки, на футболчи, на унинг атрофидагилар ва на клуби билан ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаган", — дейилади мадридликлар баёнотида.
Маълумот учун, Жозе Моуриньо бош мураббий сифатида қайтганидан сўнг "Реал" таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.

Фикрлар