“Реал” ўта қиммат ўйинчини текинга олади

“Реал” таркибини “Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леау билан кучайтирмоқчи.

Мадридликлар португалиялик ҳужумчини Карим Бенземага муносиб ўринбосар сифатида танлади.

Лекин “Қироллик клуби” миланликлар 23 ёшли тўпурарга қиммат нарх қўйган, деб ҳисобламоқда.  

Sport.es нашри “Милан” истеъдодли ҳужумчини 150 миллион еврога баҳолаётганини маълум қилди. Леаунинг шартномаси бадал пули миқдори ҳам 200 миллион евро экани кўрсатилган.

“Реал” раҳбарияти Леауни миланликлар билан янги шартнома тузмасликка ва ҳозирги келишуви тугаши билан Мадридга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи. Рафаэлнинг амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!