“Реал” ўз юлдузидан шубҳаланиб қолди

CHERY AUTO

“Реал” мутасаддилари жамоанинг энг муҳим ўйинчиларидан ҳисобланган Эдуардо Камавинганинг Мадриддаги келажагидан шубҳалана бошлади.

Tecno

Ўтган мавсум франциялик ярим ҳимоячи учун оғир келди. Камавинга кўп жароҳат олгани туфайли йил давомида барча турнирларда атиги 35 марта майдонга тушди. Шу учрашувлардан 22 тасида бошланғич таркибда ўйнади.

 Marca нашрининг ёзишича, 22 ёшли ёшли футболчининг жароҳатларга мойил бўлиб қолгани ва барқарорликни ушлаб тура олмаётгани “Реал” раҳбариятини безовта қилмоқда.

Бир неча манбалар айнан мана шу сабаб туфайли “Қироллик клуби” Камавингани сотиб юборишга тайёрлигини ёзмоқда. Мадрид клуби билан 2029 йилгача шартномага эга бўлган ўйинчига “Пари Сен-Жермен” ва “Манчестер Сити” каби қудратли  клублар қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!