«Реал», «ПСЖ» ва АПЛ клублари йош дарвозабонга қизиқмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Халл Сити» таркибида тўп суриб келаётган юнон дарвозабони Константинос Цолакисга Европа гранди клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манба маълумотича, 23 ёшли посбонни сотиб олиш режасига Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби киритган. Гап шундаки, жамоа ичида Антонин Кински имкониятларига тўлиқ ишонч йўқ, шу боис «шпорлар» Цолакисни келаси мавсум учун асосий дарвозабон сифатида кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, лондонликлар рўйхатида бошқа номзодлар ҳам борлиги қайд этилмоқда.

Хабарда айтилишича, Цолакис ўйинларини «Ливерпуль» скаутлари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда. Бу клубда Алиссон Бекернинг келажаги борасида аниқлик йўқлиги сабаб, янги дарвозабон масаласи кун тартибига чиққани айтилмоқда. Шунингдек, юнон посбонига «Реал» ва «ПСЖ» ҳам қизиқяпти. Ушбу клублар Цолакисни ҳали «Олимпиакос» сафида ўйнаган давриданоқ назоратга олгани таъкидланади.

Жорий мавсумда Константинос Цолакис барча мусобақалар доирасида бешта ўйин ўтказди, тўртта гол ўтказиб юборди ва уч марта дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!