“Реал” пул билан ғалаба қозонмоқчи бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал” президенти Флорентино Перес УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалида жамоа “Бавария” тўсиғидан ўтса, футболчиларни катта мукофот билан тақдирлашни ваъда қилгани ошкор бўлди.

The Touchline ва AS каби нуфузли манбаларнинг хабар беришича, Перес жамоанинг ҳар бир футболчисига “Бавария”дан ўтиш учун 500 минг евродан таклиф қилган. Клубда бундай бонус жамоани кучли руҳлантиради, деб ҳисоблашган.

Бироқ “Реал” қитъанинг энг нуфузли турнирида “Бавария”дан ўта олмади. Альваро Арбелоа шогирдлари аввал уйда 1:2, кейин меҳмонда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Чемпионлар лигаси финалига эса, охир-оқибат ПСЖ ва “Арсенал” йўл олди. Ҳал қилувчи финал учрашуви 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади.

“Реал” 2025-2026 йилги мавсумни совринсиз якунламоқда. Яқин ҳафталарда жамоага янги мураббий тайинланиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!