“Реал” қанча туради?

Машҳур Forbes журнали энг қимматбаҳо футбол клублари рейтингини эълон қилди. Рўйхатга ўттизта жамоа киритилди.

Бу гал биринчи ўрин “Реал”га насиб қилди. “Қироллик клуби” 6,6 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Чемпионатни муваффақиятсиз якунлаган клублар – “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” кучли учликдан жой олди.

Энг бадавлат ўнта клуб билан танишинг:

1. “Реал Мадрид” – 6,6 млрд доллар

2. “Манчестер Юнайтед” – 6,55 млрд

3. “Барселона” – 5,6 млрд

4. “Ливерпуль” – 5,37 млрд

5. “Манчестер Сити” – 5,1 млрд

6. “Бавария” – 5 млрд

7. “ПСЖ” – 4,4 млрд

8. “Тоттенхэм” – 3,2 млрд

9. “Челси” – 3,1 млрд

10. “Арсенал” – 2,6 млрд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!