“Реал” қидирганини топди

Football Insider нашри “Қироллик клуби” раҳбарияти “Интер” ҳимоячиси Милан Шкриньярга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқатди.

Мадридликлар 27 ёшли футболчини қўлга киритиш учун ПСЖ ва “Челси” сингари бадавлат рақобатчилар билан курашишга тайёр.

Словакиялик марказий ҳимоячи “Жилина” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2016 йилдан бири А Серияда тўп тепмоқда. Аввалига “Сампдория” шарафни ҳимоя қилган Милан 2017 йили “Интер”га кўчиб ўтганди.

Марказий ҳимоячининг амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди. Шкриньяр Словакия терма жамоасида 54 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига учта гол ҳам ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!