"Реал" қишки трансферлардан воз кечди

"Реал" январь ойида янги футболчиларни сотиб олишни режалаштирмаяпти. "The Athletic" нашрининг хабар беришича, Мадрид клуби қишки трансферлар бўйича ўз позициясини ўзгартирмаган.

Клуб раҳбарияти фикрича, ҳозирги таркиб Ла Лига, Испания Кубоги ва Чемпионлар лигасида мавсумнинг ҳал қилувчи босқичига қадар ғалаба учун курашишга етарлича иқтидорли.

Қайд этилишича, "Реал" қишки трансфер бозорида фаол бўлишдан эҳтиёт бўлмоқда. Сабаби бу даврда сифатли вариантлар кам бўлади, мавжуд номзодлар эса жуда қимматга тушиши мумкин.

Айни пайтда мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида 19 турдан кейин 45 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва етакчи "Барселона"дан 4 очко ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!