“Реал” қийин трансферни уддаламоқчи

“Реал” келаси мавсум олдидан ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш борасида бош қотирмоқда. Манбаларнинг хабарига кўра, мадридликлар “Ливерпуль” вакили Трент Александер-Арнольдни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“Ливерпуль” тарбияланувчиси айни пайтда 70 миллион еврога баҳоламоқда. Todofichajes нашрининг таъкидлашича, бу трансферни амалга ошириш испан гранди учун осон бўлмайди.

Чунки ливерпулликлар ўзлари тарбиялаган ҳимоячи билан янги шартнома имзолашга ҳаракат қиляпти.

Клуб Александер-Арнольдни 2028 йилнинг ярмигача ўз таркибида олиб қолмоқчи. Юрген Клопп бу футболчини асосий таркибни муқим ўйинчиси сифатида эътироф этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!