"Реал" Родри трансферига қизиқмайди

Мадриднинг "Реал" клуби Родрини трансфер қилиш масаласида ўз позициясини ўзгартиргани йўқ.

"As" нашри маълумотига кўра, "қаймоқранглилар" ярим ҳимоячини жамоага олиб келишни режалаштирмаяпти ва у ҳали ҳам клуб режаларига кирмайди.

Аввалроқ Родрининг ўзи "Реал"га ўтиш эҳтимолини рад этмаган эди: «Менинг “Атлетико”да ўйнаганим “Реал”да тўп суришимга тўсқинлик қилмайди. Дунёдаги энг яхши клублардан воз кечиб бўлмайди", — деган эди испаниялик.

Бироқ мадридликлар ярим ҳимояни кучайтириш учун бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, 29 ёшли футболчининг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!