"Реал" Родрига ўрнибосар топди
Мадриднинг «Реал» клуби «Арсенал» таркибида тўп суриб келаётган испаниялик ярим ҳимоячи Мартин Субименди билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Аввалроқ «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Жозе Моуриньо бошқарувидаги жамоага ўтиши кутилган эди. Бироқ манбаларга кўра, бу трансфер сўроқ остида қолган, футболчининг ўзи эса «Барселона» вариантига кўпроқ мойиллик билдираётгани айтилмоқда.
Шу орада Мартин Субименди «Арсенал»ни тарк этишни режалаштираётгани маълум бўлди. Сабаб сифатида жамоага Бруно Гимараеш келиши кутилаётгани, бу эса унинг майдондаги ўрнига таъсир қилиши мумкинлиги қайд этилмоқда.
Шунинг учун футболчи ўз вакилларига «Реал» ва «Барселона» билан музокаралар олиб боришни сўраган.
Субименди «Арсенал»га «Реал Сосьедад» клубидан келиб қўшилган. У ўтган мавсумда лондонликлар сафида барча мусобақалар доирасида 57 та ўйин ўтказиб, олти гол урди ва икки марта ҳал қилувчи пас берди.

Фикрлар