Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

“Реал” Роналду даражасидаги трансферга қўл урди

Клуб хўжайини янги тафсилотларни очиқлади

“Қироллик клуби” хўжайини Флорентино Перес ўз томонидан эълон қилинган 150 миллион евролик трансфер ҳақида баъзи тафсилотларни очиқлади. Бироқ у футболчининг исмини маълум қилмади.

- Майкл Олисеми? Ажойиб футболчи, аммо бу у эмас. Бошқа ўйинчи. У ярим ҳимоячи ёки ҳужумчи. Эрлинг Холандми? Йўқ, бу у эмас. Бу Жереми Доку ҳам эмас.

Бу футболчи – суперюлдуз. Одамлар унинг ким эканига ишонмайди! Молиявий жиҳатдан бу Криштиану Роналду даражасидаги трансфер бўлади.

Мен сотиб олмоқчи бўлган футболчи АПЛдан эмас. Бу ёш футболчи, - деди Флорентино  Перес.

Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” 2009 йилнинг ёзида Криштиану Роналдуни “Манчестер Юнайтед”дан трансфер қилиш учун 94 миллион евро сарфлаган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ