“Реал” сардорига янги иш топилди

  • 15 May 10:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” сардори Начо Фернандес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имконига эга.

Tecno

34 ёшли ҳимоячи клуб тарбияланувчиси ҳисобланади ва бутун фаолиятини “Қироллик клуби”да ўтказган.

Бироқ Начонинг шартномаси тез орада якунланади ва клуб унга янги шартнома таклиф қилмайди.

Todofichajes нашрининг ёзишича, тажрибали ҳимоячига “Вест Хэм” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу жамоа испаниялик мутахассис Хулен Лопетеги қабул қилиб олади ва айнан мана шу мутахассис Начо Фернандесга иш беришга тайёр.

Нечо Фернандес 2012 йилдан бери “Реал”нинг асосий таркиби аъзоси ҳисобланади ва фаолияти давомида клублар миқёсида 471 та учрашувда қатнашиб, 20 та гол ва 10 та ассист муаллифи бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!