“Реал” Серхио Рамос бўйича бир қарорга келди
“Реал” ҳимоя чизиғидаги муаммоларни бартараф эта олгани йўқ. Эдер Милитаонинг оғир жароҳатидан кейин вазият янада чигаллашди.
Мадридликлар марказий ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда. Бу ҳолатда айни пайтда ишсиз юрган Серхио Рамос варианти яна кўтарилди. “Реал”нинг собиқ сардори клубдан таклиф кутяпти.
Бироқ бир неча манбаларнинг маълум қилишича, “Қироллик клуби” раҳбариятининг барча вакиллари бир овоздан Рамосни таклиф қилиш режасидан воз кечган.
Ҳозирча, Испания чемпионлари рўйхатида уч нафар марказий ҳимоячи – Эмерик Лапорт, Жонатан Та ва Костелло Лукебанинг номи турибди.
Мадрид суперклуби мутасаддилари марказий ҳимоячи масаласини қишки трансферлар вақтида ҳал қилишни режалаштирмоқда. Чунки рўйхатдаги барча ўйинчилар ўз клублари билан амалдаги шартномага эга.
Фикрлар