“Реал” Серхио Рамос бўйича қарорини айтди
“Реал” қисқа фурсат ичида бир неча ҳимоячисидан айрилганидан кейин ўз таркибига янги ўйинчи қўшиб олишга уринаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Жамоага қўшилиши мумкин бўлган орасида айни пайтда ишсиз юрган Серхио Рамос номи ҳам келтирилди.
Marca нашрининг маълум қилишича, жамоанинг собиқ сардори Карло Анчелотти бошқараётган мураббийлар штаби режасига киритилмаган.
Мадридликлар ўз таркибини ишқиз юрган қария футболчи билан эмас, ёш ўйинчилар ёрдамида кучайтирмоқчи. “Реал” мутасаддилари жамоага “Лейпциг” ҳимоячиси Кастелло Лукеба ва “Аякс” вакили Йоррел Хато ва “Палмейрас”да порлаётган Витор Рейс каби истеъдод эгаларини олиб келмоқчи.
Серхио Рамос ёзда “Севилья”ни тарк этганидан бери ўзига жамоа қидирмоқда. Испан футболчининг Америка ва Африка жамоалари билан ўтказган музокаралари ижобий якунлангани йўқ.
Фикрлар