“Реал”: Шу футболчини кетказиб, катта хато қилибмиз!

Англия Премьер-лигасида “Арсенал”ни чемпионликка етаклаётган Мартин Эдегор фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Таниқли журналист Экрем Конур норвегиялик ҳужумкор футболчига ПСЖ ва “Бавария” каби гранд клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Қолаверса, “Реал” ҳам собиқ футболчисини ортга қайтаришга қарор қилган.

“Қироллик клуби”нинг асосий таркибига киритилмаганидан кейин Мартин Эдегор 2021 йили “Арсенал”га кўчиб ўтган эди. Истеъдодли футболчи қисқа фурсатда “кононирлар”нинг етакчи ўйинчисига айланди.

Айни пайтда Мартин Эдегор Англия Премьер-лигасининг энг қимматбаҳо ўйинчиларидан ҳисобланади. Transfermarkt портали экспертлари уни 95 миллион еврога баҳолаган.

Эдегорнинг лондонликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этишини инобатга олсак, даъвогарлар яхшигина маблағ сарфлашига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!