“Реал”: Шу юлдуздан қутилмасак бўлмайди

  • 26 Jul 17:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти бразилиялик легионер Винисиус Жуниорнинг келажаги бўйича бир қарорга келди. Томонлар анчадан бери ҳамкорликни узайтириш бўйича музокара ўтказиб келаётган эди.

Tecno

Defensa Central нашрининг маълум қилишича, музокаралар муваффақиятли якун топгани йўқ. Мадридликлар Винисиус талаб қилган маошни бермайди.

Манбага кўра, “Қироллик клуби” 25 ёшли юлдузни 2026 йилнинг ёзида сотиб юборадиган бўлди.

Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача тузилган. Футболчи янги битим бўйича Килиан Мбаппе даражадасида даромад кафолатланишини талаб қилгани Флорентино Пересга ёқмади.

Comments

You must be logged in to commet!