"Реал" собиқ футболчиси Ла Лигага қайтмоқчи

"Наполи" ярим ҳимоячиси Хосе Кальехон Англия клублари таклифларини рад этмоқчи. Жорий мавсум якунларига кўра эркин агент мақомини оладиган футболчига АПЛнинг "Эвертон" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, испаниялик футболчи ватанига, Испанияга қайтишни режалаштирмоқда. Европа матбуотига кўра, неаполликлар хавбеки учун "Севилья" даъвогарлик қилмоқда.

Жорий мавсумда Кальехон италияликлар сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 6 голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!