Собиқ «Ливерпуль» ҳимоячисига "Реал" қизиқмоқда
Испаниянинг машҳур клуби «Реал» Мадрид «Байер» таркибида тўп суриб келаётган марказий ҳимоячи Жаррелл Куансага жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбаларга кўра, мадридликлар ёш ҳимоячини келгуси мавсум учун асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Куанса 2025 йили «Ливерпуль»дан Германиянинг «Байер» жамоасига ўтган эди.
Маълум қилинишича, футболчининг шартномасида қайтариб сотиб олиш банди мавжуд. Унга кўра, «Ливерпуль» ҳимоячини 70 миллион евро эвазига ўз сафига қайта олиш ҳуқуқига эга.
Жорий мавсумда Жаррелл Куанса «Байер» таркибида олти ўйинда майдонга тушди ва бир голли пас муаллифига айланди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар