«Реал» Субименди ўйинидан норози бўлди
«Реал» Мадрид скаутлари Испания – Англия ўйинидан сўнг Мартин Субименди ўйинини кутилган даражада деб баҳоламади.
«Реал» Мадрид скаутлари Англияга қарши ўйинда (2:3) Испания терма жамоаси сафида майдонга тушган «Арсенал» ярим ҳимоячиси Мартин Субимендининг ўйинидан кутганини топишмади. Бу ҳақда DefensaCentral нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мадридликлар вакиллари хавбек ҳаракатларини ўйин давомида синчиклаб кузатган. Субименди 72 дақиқа майдонда бўлди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади. Шу боис «Реал» раҳбарияти унинг ўйинини кутилган даражада деб баҳоламади. Шунга қарамай, футболчи ҳали ҳам клуб скаутлари диққат марказида қолмоқда.
Жорий мавсумда 27 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи «Арсенал» таркибида 12 та ўйин ўтказди ва бир марта голли узатма муаллифига айланди. Унинг лондонликлар билан тузган шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Изоҳлар (0)