“Реал” таклифини рад этиб, даромадли шартномага эга бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо Мадриднинг “Реал”  клуби таклифини рад этиб, “аристократлар” жамоасида қолишни маъқул кўрди ва узоқ муддатли шартномани имзолади.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Куни кеча “Челси” эквадорлик футболчи билан шартномани 2033 йилнинг 30 июнигача узайтирганини расман эълон қилди.

Манба маълумотига кўра, Кайседога мадридликлардан ташқари яна икки қудратли клуби – “Пари Сен-Жермен” ва “Бавария” ҳам таклиф юборган. 24 ёшли ярим ҳимоячи бу чорловларга эътибор қаратмади ва “Челси” билан янги битим имзолади.

Унга кўра, Кайседо бундан буён ҳафтасига 200 минг фунт (230 минг евро) миқдорида маош оладиган бўлди.

Кайседо “Челси”га “Брайтон”дан 2023 йилнинг ёзида ўтган эди. Шу вақт давомида у барча мусобақаларда 141 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол ва 11 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 110 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!