Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Реал» тарбияланувчиси Рамон севимли ҳимоячисини айтди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Комо» ҳимоячиси Ҳакобо Рамон ўзининг севимли ҳимоячиси сифатида «Реал» футболчиси Эдер Милитаони тан олди.

Мадриднинг «Реал» клуби тарбияланувчиси, айни вақтда Италиянинг «Комо» жамоасида тўп сураётган Хакобо Рамон ўзининг севимли ҳимоячиси номини айтди.

«Менинг севимли ҳимоячимми? Бу — Эдер Милитао», — дея испаниялик футболчининг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда келтирди.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи ўтган йил ёзидан буён «Комо» шарафини ҳимоя қилмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Ҳимоячининг бозор қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Хакобо жорий мавсумда Италия чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ