“Реал” Тчуамени ўрнига зўр номзод топиб қўйди
Мадриднинг “Реал” клуби бу ёзда Орельен Тчуаменини сотишни режалаштирмаяпти. Бироқ рад этиб бўлмайдиган таклиф келиб тушса, клуб ўз позициясини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Бу ҳақда Madrid Universal нашри хабар бермоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, “Манчестер Юнайтед” франциялик ярим ҳимоячининг вазиятини кузатишда давом этмоқда. Тчуамени сотилган тақдирда унинг ўрнига асосий номзод “Кристал Пэлас” футболчиси Адам Уортон бўлади. Аммо Уортоннинг трансфери ҳозирча мадридликлар учун устувор масала эмас.
Ўтган мавсумда 26 ёшли Тчуамени Transfermarkt версиясига кўра 70 миллион еврога баҳоланади. У 49 та ўйинда иккита гол урди, иккита голли узатма берди ва 11 марта огоҳлантириш олди.
22 ёшли Уортон ҳам худди шундай суммага — 70 миллион еврога баҳоланмоқда. У 53 та ўйинда битта гол урди, еттита голли узатмани амалга оширди ва еттита сариқ карточка олди.

Фикрлар