“Реал” тўхтамайди: Нишонда икки машҳур футболчи!

“Реал” раҳбарияти 2025 йилнинг ёзида амалга оширилиши режалаштирилган трансферларга ҳозирдан тайёргарлик кўрмоқда.

Келаси мавсум охирида ҳимоячи Даниээль Карвахаль клубни тарк этиши мумкин.  Клуб раҳбарияти 32 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас.

Шу боис, “Қироллик клуби” тажрибали ўнг қанот ҳимоячиси ўрнига ёш, тезкор ва курашувчан ўринбосар қидиряпти.

AS нашрининг ёзишича, ҳозирча икки номзод танланган. Биринчиси “Реал” ўзи тарбиялаган Ашраф Ҳакими бўлиб, айни пайтда ПСЖ шарафини ҳимоя қиляпти.

Иккинчи номзод эса, “Челси” сардори Рис Жеймс ҳисобланади. Ҳар икки ҳимоячини олиш учун мадридликлар яхшигина харажат қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!