"Реал" УЕФА Суперкубогида ўзбекистонлик Козим Арипов жамоаси билан ўйнайди

Европа Чемпионлар лигаси финалида "Ливерпуль" - "Реал" баҳси ўтказилди. Учрашувнинг 59-дақиқасида Винисиус Жуниор томонидан киритилган ягона гол мадридликларга муҳим ғалабани тақдим этди. Шу тариқа, "қироллик клуби" ўз тарихида 14-бор ушбу совринни қўлга киритди.

Энди Карло Анчелотти шогирдлари УЕФА Суперкубогида Германиянинг "Айнтрахт" жамоаси билан куч синашади. Беллашув 10 август куни Финляндиянинг Хельсинки шаҳридаги "Олимпия" стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, "Айнтрахт" клубининг акционерларидан бири ўзбекистонлик Козим Арипов ҳисобланади. Бу жамоа Европа лигаси финалида Шотландиянинг "Рейнжерс" клубини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, бош совринни ўзиники қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!