"Реал" ва "Барселона" майдон ташқарисида ҳам рақобатлашмоқда

"Бавария" ҳимоячиси Дайо Упамеканонинг хизматларига Ла Лиганинг икки гранди қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри хабар берди.

Манбада берилган маълумотга кўра, Дайони "Барселона" ва "Реал Мадрид" жамоалари ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Испания жамоалари аллақачон футболчи билан музокараларни ўтказган. Упамеканонинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.

Немис клуби ҳимоячига янги шартнома таклиф қилган ва улар футболчини клуб билан янги битим тузишига ишонмоқда. Шунингдек франциялик ҳимоячининг хизматларига "Ливерпуль", "Челси", "Тоттенхэм" ва "Интер" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи жорий мавсум Компани қўл остида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!