«Реал» ва «Барселона» Пасни кузатмоқда
«Реал Мадрид» ва «Барселона» 80 миллион евро баҳоланган 22 ёшли Николас Пасни трансфер қилишга жиддий қизиқмоқда.
«Комо» жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николас Пасга «Реал Мадрид» ва «Барселона» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда indykaila News нашри хабар тарқатди.
Манба маълумотларига кўра, ҳар икки испан гранди 22 ёшли аргентиналик футболчининг ўйинларини яқиндан кузатиб бормоқда. Шу билан бирга, улар Англия премьер-лигаси клублари трансфер бозорида катта маблағ таклиф қилиб, рақобатни кучайтиришидан хавотирда.
Жорий мавсумда Пас барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 14 та учрашувда майдонга тушди. У рақиблар дарвозасини 6 марта ишғол этди ва 8 та голли узатма муаллифига айланди.
Нуфузли Transfermarkt интернет-портали баҳосига кўра, Николас Паснинг трансфер қиймати ҳозирда 80 миллион еврони ташкил этмоқда.
Изоҳлар (0)