"Реал" ва "Барселона" ёзда Милан учун кураш олиб боради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Интер" клуби ҳимоячиси Милан Шкриньярнинг агенти Митат Халис мижозига "Барселона" ва "Реал"дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

“Реал” ва “Барселона” Милан билан шартнома имзолашни хоҳламоқда. У ёзда “Интер”ни кўндира олган ҳар қандай жамоага ўтиши мумкин.

“Реал” ушбу трансферни амалга ошириши мумкин, бироқ, бунга ўз манфаатлари йўлида иш олиб борадиган агентлар тўсқинлик қилиши мумкин”, - дейди Халис.

Эслатиб ўтамиз, Шкриньярнинг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг тахминий трансфер баҳоси 60 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!