“Реал” Винисиус бўйича бир қарорга келди
“Реал” ва бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор ўртасидаги муносабатлар анчадан бери футбол жамоатчилиги томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар бир неча марта тўхтаб қолгани ҳам бор гап.
Журналист Альберто Перейро маълумотларига кўра, “Реал” раҳбарияти Винисиус Жуниор келажаги бўйича бир қарорга келган. Улар 24 ёшли ҳужумчи билан шартномани янгилаш масаласига яна қайтадиган бўлди.
Клубдаги келажаги борасида иккиланиб қолган Винисиуснинг ўзи ҳам Мадридда қолиш масаласини ўзи учун устувор эканини тушуниб етди. Энди томонлар ўртасидаги музокаралар яна жонланадиган кўринади.
Винисиус Жуниор 2018 йилда “Фламенго”дан “Реал”га 45 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Жорий мавсумда форвард мадридликлар сафида 30 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 150 миллион евро деб баҳоламоқда.



Фикрлар