"Реал" Винисиус масаласига Жаҳон чемпионатидан кейин қайтади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал Мадрид" клуби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш масаласига Жаҳон чемпионатидан кейин қайтади.

Журналист Хосе Феликс Диаснинг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги музокаралар яқин вақт ичида бошланиши кутилмоқда. Манбага кўра, агар янги шартнома бўйича келишувга эришилмаса, мадридликлар футболчининг трансфери вариантларини ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!