“Реал” Винисиусдан воз кечишга қарор қилди

“Реал” асосий трансфер нишони – Килиан Мбаппени Мадридга олиб келганидан кейин жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниор хизматидан воз кечади. Бу ҳақда Sport нашри хабар тарқатди.

“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес 25 ёшли франциялик форвардни ўз жамоасига олиб келишга интилмоқда. У янги лойиҳани айнан Килиан Мбаппе атрофида қурмоқчи. Агар бу трансфер амалга ошса, мадридликлар Винисиусни сотиб юборади.

23 ёшли бразилиялик тўпурарнинг ўзи ҳам анча олдин агар жамоага Мбаппе келадиган бўлса, Мадридни тарк этишини айтган. Чунки бу икки ҳужумчи майдонда битта позицияда ўйнайди.

Клуб раҳбарияти ўтган ёзда “Боруссия”дан Жуд Беллингемни олиб келганидан кейин энди жамоага кўп гол ура оладиган ҳужумчи кераклигини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!